Қўрғонтепа шаҳри Тожикистон харитасидан йўқолиб кетиши мумкин.

Central Asia Media 1 year ago 2 minutes, 24 seconds
36,998 views

362 Likes   54 Dislikes

Supported youtube embed functions and settings.

Тожикистондаги Asia-Plus ана шундай хабар билан чиқди. Мақолада айтилишича, Хатлон вилояти раҳбарияти шаҳар номини алмаштириш ташаббуси билан чиққан. Таклифни эса Тожикистон ҳукумати кўриб чиқади ва маъқулланса, мамлакатнинг Мажлиси Миллий ва Мажлиси Олийсига тасдиқлаш учун жўнатилади.
Қўрғонтепа Хатлон вилояти маркази саналади. Шаҳар Душанбедан 100 чақиримча жанубда жойлашган. Шаҳар ўта қадимий бўлиб, ҳатто Кушонлар даврида ташкил топгани ҳақида фаразлар бор. Айни пайтда, Қўрғонтепа - ўзбеклар зич яшайдиган ва ҳамон ўзбекча аталаётган Тожикистондаги охирги йирик шаҳардир.
Тожикистон мустақилликнинг илк йиллари бошқа қўшнилари каби советча атамалардан воз кеча бошлади. Масалан, Ленинобод бекор қилинди ва шаҳарнинг тарихий Хўжанд номи қайта тикланди. Аммо сўнгги йиллари туркий, яъни ўзбекча атамалар ҳам олиб ташланмоқда. Масалан, ўзбекча аталган Булоқ, Қамишқўрғон каби ўнлаб қишлоқлар номи алмаштирилди. Ўзбекча шаҳарлар - Ўратепа Истарафшан, Қайроқум эса Гулистон бўлди.
Бир неча йил олдинроқ Қоратегин дараси Раштга алмаштирилганди. Охирги йиллари эса ҳатто тожик миллатига мансубларга хорижий исмлар тақиқланиб, боласи номига ўзбекча -қул ёки -хон қўшиимчасини қўшиш ҳам маън этилди.
Тожикистонда ўзбеклар, Ўзбекистонда эса тожиклар тарихан ёнма-ён ва дўст-биродар бўлиб, бирга яшаб келишарди.
Давлатнинг бу каби ташвиқотлар билан шуғулланиши халқнинг норозиликларига сабаб бўляпти. “Мамлакат иқтисодий инқирозда экан, бундан зарурроқ муаммоларимиз бор, -дейди Тожикистонлик ўз фикрини интернет тармоқларида билдирар экан. Лекин мамлакатда миллатчилик авж олган. Тожикистонда яшаб туриб ўзбекча гаплашманглар деган жумлалар ҳам тарқала бошлади. Зеро икки миллат ҳам мусулмон бўлсада, бу миллатчилик иллати Ўрта Осиё мусулмонларини ҳам четлаб ўтмаяпти.
Пайғамбаримиз С.А.В шундай дедилар:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ قَاتَلَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ وَلَيْسَ مِنَّا مَنْ مَاتَ عَلَى عَصَبِيَّةٍ»
«Миллатчиликка чақирган, миллатчилик йўлида курашган ва миллатчилик курашида ҳалок бўлган киши биздан эмас». (Абу Довуд).

Comments